Канадага малакали ишчи сифатида ҳужжат топширишнинг босқичма-босқич изоҳи

Канадага малакали ишчи сифатида ҳужжат топширишнинг босқичма-босқич изоҳи
  • (15)
Year: 2018
Genre(s): Documentary
Writer(s): Akmal Bazarov / Muslima Khakimova
Size: 9.0 MB
 US$ 14.99 Restricted E-Copy (One download on one device)

Description

КИТОБ ҲАҚИДА

Китоб Ўзбекистон фуқароларининг Канадага ишлаш, иш бошлаш ёки яшаш учун иммиграция қилишига кўмаклашиш мақсадида ишлаб чиқилган биринчи ўзбек тилидаги қўлланмадир. 

У оддий, ҳаммага тушунарли тилда ёзилган, Express Entry - Federal Skilled Worker Program (Тез кириш тизими - Малакали ишчиларни жалб этиш Федерал дастури)га ариза топшириш ва керакли ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ барча босқичлар бирма-бир изоҳланган.

Бундан ташқари, китобнинг ўзига хослиги шундаки, ўқувчи унда мавзуга оид кўплаб саволларига аниқ жавоблар олади.

Қўлланмани фойдаланиш учун сотиб олган инсоннинг ушбу биринчи сармояси зое кетмаслигига кафолат берамиз. Аминмизки, китобни сотиб олган одам:
  • Тез кириш тизими - Малакали ишчиларни жалб этиш Федерал дастурига ариза топшираётганда юзага чиқиши мумкин бўлган кўплаб муаммоларига ечим топади. Чунки Канадага боришда тўқнаш келинадиган турли расмиятчиликларни, асосан, ўзимиз кузатган ҳаётий мисоллар орқали очиб берамиз.
  • Молиявий харажатларини камайтиради. Қўлланмадан фойдаланган ҳолда четдан пулли ёрдам олмасдан ариза топшириш, кўплаб тайёр таржималардан ва намуналардан фойдаланиш мумкин. Келиб чиқиши мумкин бўлган муаммоларни энг кам харажатлар билан ечиш йўлларини кўрсатиб ўтамиз. Бу йўлларни билмаган одам анча ортиқча маблағ сарфлашлари мумкин.
  • Вақтини тежайди. Энди керак бўлмаган идораларга мурожаат қилиш ва муҳим бўлмаган маълумотларни ўқиш шарт эмас. Чунки Ўзбекистондан Канадага келаётган меҳнат муҳожирлари ёки доимий яшаш учун келишни истовчи аксарият иммигрантлар айнан Тез кириш тизими - Малакали ишчиларни жалб этиш Федерал дастури орқали Канадага келишади. Бошқа дастурлар орқали келувчиларнинг сони жуда кам.
Бундан ташқари, китобнинг ёзилишида Канадага иммиграция қилган Ўзбекистон фуқаролари орасида ўтказилган кўплаб сўровлар ва суҳбатлар натижаларига ҳам таяндик. Шунингдек, маълумотлар ўзбек ва инглиз тилларида, кўплаб ҳужжатлар нусхалари ҳам ўзбек ва инглиз тилларида берилганлиги ўқувчига қўл келади.

Китоб ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг ташқи меҳнат бозорларида диверсификация қилинишига ҳам ўз ҳиссасини қўшади деб ўйлаймиз.


Китобни сотиб олиш ва ўқиш тартиби

1. Китобни харид саватига (Add to cart) жойлаштиринг. Тўлов сахифасига бевосита ўтиш учун "Checkout" тугмасини танланг.
2. Унда қуйидаги икки ҳаракатдан бирини амалга оширсангиз бўлади:
А) Фақат ўзингиз учун сотиб олишни истасангиз: Тўлов саҳифасига тўғридан-тўғри ўтиш учун "Check out" тугмасини яна бир бор танланг; ёки
Б) Бировга ёки ўзингиз ва бировга бир вақтда сотиб олишни истасангиз: а) бирор танишингиз учун китобни сотиб олаётган бўлсангиз, электрон китобни бошқа шахс билан улашиш хоначасини танланг (This order is for someone else - яъни бу биров учун); б) китобнинг 2 ва ундан ортиқ нусхасини сотиб олмоқчи бўлсангиз (масалан, битта нусха ўзингиз, биттаси узоқда яшовчи қариндошингиз ёки танишингиз учун), буни танланг - The digital items will be  distributed.
3. Тўлов жараёнида янги мижозни рўйхатга олиш (I am a new customer) ёки аввал рўйхатдан ўтган мижознинг (I am a returning customer) ўз ҳисоб рақамига кириши сўралади. Бунда электрон почта манзилингизни киритишингиз керак. Агар электрон почтангиз бўлмаса, исталган Google.com, Yahoo.com, Yandex.ru, Mail.ru, Rambler.ru кабилардан электрон почта очинг ва бу ерга электрон почтангизнинг манзилини киритинг. 

Электрон почта манзилингизни киритгандан кейин, хавфсиз сервердан фойдаланишда давом этинг, яъни "Continue to use our secure server" тугмасини босинг.

4. Янги ҳисоб рақами очиш саҳифасига ўтганингиздан сўнг, унга электрон почтангизни яна бир бор киритинг (Reenter email) ва эсингизда қоладиган парол тузиб, уни икки марта киритинг (Password ва такрорий Reenter password).
5. Тўлов усуллари (Payment methods) саҳифасида карточкалардан бирини, яъни "Visa" ёки "Master card"ни танланг.
6. "Мижозлар ҳақидаги саҳифа"га тўлов карточкангиз (Visa, Master Card) ва ўзингиз ҳақингиздаги маълумотларингизни тўғри киритинг. Жумладан, карточкангизнинг қуйидаги маълумотлари керак бўлади:
  • Карта рақами (Card Number);
  • Амал қилиш муддати (Expiration Date);
  • Назорат коди (Control code (CVC)) - карточканинг орқасида жойлашган 3 та рақам (агар 7 та ёки кўпроқ рақам берилган бўлса, унда охирги 3 та рақами);
  • Карта эгасининг исми ва фамилияси (Cardholder`s Name).
Қуйидаги шахсий маълумотларингизни киритинг:
  • Жаноб ёки хоним (Title - Mr. ёки Ms.);
  • Исмингиз (First Name);
  • Фамилиянгиз (Last Name);
  • Манзил 1 (Address 1) - карточкани банкдан олганингизда кўрсатиб ўтган манзилингиз - хонадон, уй, кўча, мавзе;
  • Манзил 2 (Address 2) - агар манзилингиз биринчи қаторга сиғмаган бўлса;
  • Шаҳрингиз (City);
  • Вилоятингиз (States / Province) - агар талаб этилса;
  • Почта манзилингиз индекси (Zip / Postal code) - билсангиз кўрсатиб ўтинг, агар билмасангиз, Ўзбекистоннинг умумий почта индекси 100000 ёки 100011 ни киритинг.

Барча маълумотларни киритгандан кейин, "Давом эттириш" (Continue) тугмасини босинг.
7. Бундан сўнг тўлов жараёнининг охирги саҳифаси келиб чиқади. Унда барча киритган маълумотларингиз кўрсатилади. Уларнинг тўғри киритганлигини текширганингиздан сўнг, "Буюртмани жойлаштиринг" (Place Order) тугмасини танланг. Интернет тезлигига қараб, тўловни амалга оширишга бир-икки дақиқа вақт кетиши мумкин.
8. Тўлов амалга оширилганидан сўнг Сизга китобимизни хавфсиз очишнинг бир нечта усуллари тақдим этилади:
А) PC (Windows) -  шахсий компютерингизда очмоқчи бўлсангиз;
Б) Mac OSX - Apple макинтош компютерида очмоқчи бўлсангиз;
В) Android - андроид тизими асосида ишловчи смартфонингизда очмоқчи бўлсангиз;
Г) IOS - Apple iPhone смартфонлари, iPad ёки iPod планшетларида очмоқчи бўлсангиз.   
9. Қурилмангизга мувофиқ келадиган бир усулни танланг ва FluxPlayer дастурини компютерингизга ёки смартфонингизга юкланг. 
10. Рўйхатдан ўтиш пайти киритган электрон почтангиз ва паролингизни бу ерга ёзинг ва дастурга киринг (Sign In).
11. Энди бемалол китобни хавфсиз ўқишингиз мумкин.


Агар Visa ва Master Card карточкангиз бўлмаса, унда тўловнинг қуйидаги муқобил усулларидан фойдаланинг:

1. Қариндошларингиз ёки танишларингиз орасидан шундай карточкаси борини қидириб кўринг. Исталган давлатда яшаётган танишингиз бўлиши мумкин. Улар Сиз учун тўловни амалга оширишлари ва электрон почтангиз манзилини кўрсатган ҳолда Сиз учун рўйхатдан ўтишлари мумкин. Улар тўловни амалга оширганларидан сўнг, Сиз компютерингизга ёки телефонингизга FluxPlayer дастурини юкланг ва бемалол электрон почтангиз ва паролдан фойдаланган ҳолда китобни ўқишингиз мумкин; ёхуд

2. Uzcard - 8600 0204 9151 4860 карточкасига ўзбек сўмида ҳам тўласангиз бўлади. Тўлов суммаси 151,000 сўм 

Пул ўтганлиги ҳақидаги телефонингиздаги скрин шоутни (яъни тўлав ўтганлигини тасдиқловчи телефонингиздаги расмни) бизнинг электрон почтамизга immigratecis@gmail.com ёки Телеграмдаги манзилимизга: @Akmal_Bazarov (+1 (604) 250 3929) юборинг.

Биз пулни олганимиздан сўнг, ўша куннинг ўзида китобдан фойдаланишингиз имкониятини яратишга ҳаракат қиламиз; ёхуд

3. Бевосита бизга Western Union орқали 15 АҚШ долларини юборинг. Бунда Western Union шохобчасига боришдан аввал қуйидаги маълумотларни ёзиб олинг ва ўзингиз билан паспортингизни олишни унутманг:

  • Пулни олувчи: Akmal Bazarov
  • Пул олувчи давлат: Canada
  • Пул олувчининг шаҳри: Burnaby

Western Union хизмат ҳақини ўзингиз тўлашингиз керак бўлади. Ҳозирги кунда бу тахминан 13 АҚШ долларига тенг. 

ДИҚҚАТ! - Ҳозирги кунда Western Unionнинг мобил иловаси орқали пул юборсангиз унинг хизмат ҳаққини тахминан 2-2.5 баравар кам тўлашингиз мумкин.  

Пулни юборганингиздан кейин, Western Union шохобчасидан олган пул ўтказмасининг назорат рақамини, унда кўрсатган тўлиқ исми-шарифингизни ва электрон почтангиз манзилини (агар хат юбораётган электрон почтангиздан фарқ қилса) immigratecis@gmail.com га юборинг. Биз пулни олганимиздан сўнг, ўша куннинг ўзида китобдан фойдаланишингиз имкониятини яратишга ҳаракат қиламиз.

Ушбу паролни ва электрон почтангиз манзилини (агар хат юбораётган электрон почтангиздан фарқ қилса) immigratecis@gmail.com га юборинг. Биз пулни олганимиздан сўнг, ўша куннинг ўзида китобдан фойдаланишингиз имкониятини яратишга ҳаракат қиламиз.  

4. Бундан ташқари, Канадада яшаётган қариндошингиз ёки танишингиз бўлса, улардан Сиз учун тўловни амалга оширишни ва akmal_bazarov@yahoo.com электрон почтаси манзилига Interac e-Transfer орқали 19 Канада доллари миқдоридаги пул ўтказмасини юборишларини сўрашингиз мумкин. Бу банк хизмати тури фақат Канада ҳудудида ишлайди. Улар пул тўлаганларидан кейин, Сизга паролни айтишлари керак. 

5. WebMoney хизмати орқали ҳам 15 АҚШ долларини тўласангиз бўлади. Бизнинг электрон ҳамёнимиз рақами: Z732533529179

6. Paypal хизмати орқали ҳам 15 АҚШ долларини тўласангиз бўлади. Бизнинг Paypalдаги манзилимиз - immigratecis@gmail.com 
 

WebMoney ва Paypal орқали пул тўлаганингиздан сўнг, бизга тўлов ҳақида immigratecis@gmail.com хабар юборинг. Биз пулни олганимиздан сўнг, ўша куннинг ўзида китобдан фойдаланишингиз имкониятини яратишга ҳаракат қиламиз.
 
Огоҳлантириш

Қўлланма устида катта иш қилинди ва ўқувчига ёрдам бериш учун ҳар бир масала синчиклаб ишланди. Бу борада муаллифларнинг меҳнатини ҳурмат қилишингизни сўраймиз. Китобни турли ноқонуний йўллар билан чоп этиш, ундан нусха олиш, суратга тушириб тарқатиш, кўпайтириш, бошқаларга улашиш қонунан тақиқланади. Бу ҳуқуқлар фақат Anori Management компаниясига тегишли. Интеллектуал мулкдан ноқонуний фойдаланганлик учун Ўзбекистон ва бошқа давлатлар қонунчилигига кўра фуқаровий, маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Ҳозирги кунда интеллектуал мулк ўғриларини аниқлаш унчалик мушкул иш эмас. Қўлланмамиз махсус дастур билан ҳимояланган бўлиб, у орқали, интернетга уланган ёки уланмаганлигидан қатъий назар, ким ва қачон китобдан ноқонуний фойдаланганлигини, ҳамда ким бунга ёрдамчи бўлганлигини аниқлашимиз мумкин. Бундай ноқонуний ҳаракатлар аниқланса, қўлланмадан фойдаланиш чегараланади ва бунинг ортидан юзага келиши мумкин бўлган барча оқибатлар учун ўқувчи жавобгар ҳисобланади. 

Бундан ташқари, муаллифлар ўзларининг ижтимоий мажбуриятлари сифатида мазкур қўлланмадан тушадиган соф фойданинг 10 фоизини Ўзбекистонда истиқомат қиладиган беморларга, кам таъминланган оилаларга ва муҳтожларга ёрдам беришга йўналтиради. Бир киши томонидан икки ва ундан ортиқ нусхалар сотиб олинса, ундан тушадиган соф фойданинг 50 фоизи ҳам ушбу мақсадларга йўналтирилади. Демак, китобдан қонунан фойдаланиш орқали ушбу хайрли ишга ҳисса қўшган ҳисобланасиз ва бу муаллифлар томонидан доим эътироф этилади. 
 
Telegramдаги саҳифамизда бизни кузатиб боринг: https://t.me/canadaimmigrate

Facebookдаги саҳифамизда бизни кузатиб боринг: https://www.facebook.com/ImmigratecisCanada

WordPressдаги блогларимизни ўқиб боринг: https://immigratecis.wordpress.com/

Customers Who Bought This Item Also Bought

Канадага малакали ишчи сифатида ҳужжат топширишнинг босқичма-босқич изоҳи

Канадага малакали ишчи сифатида ҳужжат топширишнинг босқичма-босқич изоҳи
  • (15)
US$ 14.99